Жанубий Корея тартибга солувчи хизматлари Samsung компаниясига ҳар бир Galaxy Note 7 смартфонини рентгендан ўтказиш мажбуриятини қўйди. Жанубий Корея технология ва стандартлар агентлигининг таъкидлашича, бундай чора бозорга хавфли бўлиши мумкин бўлган қурилмалар тушишининг олдини олади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Агар Samsung Galaxy Note 7 аккумуляторини ишлаб чиқариш ёки смартфонларни йиғишда муаммолар юзага келган бўлса, батареяларнинг ичидаги юпқа изоляцияловчи пластиналарга катта босим тушиши мумкин. Шунда аккумулятор қувватланиши вақтида ҳарорати, тизимда кучланиш ошади. Оқибатда аккумулятор бўлинмаларидаги изоляция бузилиб, айнан шу ҳолат қурилманинг ёнишига олиб келади. 

"Бундай ҳолатда рентген жуда самарали бўлиши мумкин. Ўтган йили менинг лондонлик ҳамкасбларим шунга ўхшаш тажриба ўтказишган. Улар рентген томографи ёрдамида портлаш вақтида литий-ион аккумуляторлар ичида нима юз беришини аниқлашди. Айнан рентген ичида пўлат стержени бўлган батареялар энг кам шикастланишини аниқлаган. Шунинг учун ишлаб чиқарувчи батареялар билан ҳақиқатда муаммоларга эга бўлса, рентген текшируви ҳимояловчи идиш ичида иссиқликни тақсимлаш тизими ва иссиқлик алмашинуви бузилишига эга смартфонларни аниқлашга ёрдам беради", деб айтди физик Александр Тихонов.

Аввалроқ компания муайян Samsung Galaxy Note 7 смартфони хавфсиз-хавфсизмаслигини билишга имкон берадиган дастурни чиқарганди. Агар дастур яшил рангни кўрсатса, унда смартфон хавф солмайди.

Компания янги текширув сабабли смартфонларни чақиртириб олиш дастури бўйича фойдаланувчилар топширган смартфонларни қайтариш муддатини 30 сентябргача узайтиришга мажбур бўлган. Компания Жанубий Кореянинг ўзида 400 мингта Samsung Galaxy Note 7 сотган, улардан 100 мингтаси қайтарилган. Табиийки, ушбу жараён қўшимча сарф-харажатларга олиб келади.