Шимолий Корея АҚШ таҳдидларидан ҳимояланиш учун ядровий салоҳиятини мустаҳкамлашни давом эттиради, деб маълум қилди 23 сентябрда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо БМТ Бош ассамблеяси минбаридан. 

"АҚШ томонидан ядровий таҳдид шароитида, бизнинг суверенитет ва мавжуд бўлишга ҳақлигимиз, тинчлик сақлаш мақсадида давлатимиз ядровий қудратини мустаҳкамлаш бўйича чоралар давом эттирилади", деб айтди Ли Ён Хо.

Унинг айтишича, "ядровий қуролланиш Шимолий Корея давлати тутган йўлдир". 

"Биз билан адоватда бўлган ядровий давлат бор экан, давлатимиз хавфсизлиги ва Корейс яриморолидаги тинчликни ядровий ушлаб туриш кучларигина билан ишончли ҳимоялаш мумкин", деб айтди вазир.

Ли Ён Хо дунёда ҳеч қайси бир давлат АҚШ ва Жанубий Корея каби кўп миқдорда ҳарбий машғулотлар ўтказмаслигини таъкидлаб ўтди. У шу билан бирга ядровий ва ракета ишланмалари бошқа давлатларда ҳам олиб борилаётганига қарамасдан БМТ фақатгина Шимолий Кореяни жазолаётгани учун унга танбеҳ берди.