Актёр ва Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер  “Барселона” клуби базасига ташриф буюрди ва футболчиларнинг ўқув машғулотлари устидан чиқди.

Арнольд билан ҳимоячи Хорди Альба, ярим ҳимоячи Хавьер Маскерано, Серхио Бускетс, Денис Суарес ва Рафинья Алькантара, шунингдек, Неймар ва Пако Алькасерлар мулоқотда бўлишди. Шварценеггер Каталония пойтахтига культуристларнинг Arnold Classic Europe мусобақасида қатнашиш учун ташриф буюрган.