«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Беларуснинг «Белавиа» авиаташувчиси билан ҳаво йўлларидан биргаликда фойдаланиш (код-шеринг) тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда, миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Иккала авиакомпания йўловчилари «қулай нархлар бўйича саёҳат қилиш, шунингдек, Минск орқали транзит йўли орқали Европа ва МДҲ давлатларидаги пунктлар, Тошкент орқали эса Марказий ва Шарқий Осиё аэропортларига учганда, қулай туташ йўллардан фойдаланиш» имкониятига эга бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Белавиа» ўртасида интерлайн-келишув -  электрон чипталарни ўзаро тан олиш ва бошқа қулайликларни яратиш имконияти амал қилади.