Ўзбекистон мамлакатнинг асосий манфаатларига хизмат қилувчи ташқи сиёсат юритади

Ўзбекистон 24 Сентябрь 2016 10256

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Унда, Ўзбекистоннинг ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Бош Ассамблеянинг 23-сентябрдаги мажлисида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Комилов маъруза қилди. У, дастлаб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти  муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилган жаҳон ҳамжамиятига миннатдорчилик билдириб, расмий Тошкент фикрича, муҳим бўлган бугунги кун муаммоларига эътиборни қаратган. 

Абдулазиз Комилов, маърузасининг биринчи қисмида Ўзбекистоннинг бўлғуси ташқи сиёсатига оид фикрларни билдирган. Ташқи ишлар вазирининг айтишича, Ўзбекистон мамлакатнинг асосий манфаатларини ҳимоя қилиш ва уни илгари суришга қаратилган ташқи сиёсатини сақлаб қолади ва уни давом эттиради. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги қатъияти БМТ Низоми ва Республика Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган халқаро ҳуқуқ меъёрларининг асосий қоидалари, биринчи президент вақтида зиммасига олган халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларига оғишмай амал қилишни тақозо этади. 

Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев баёнот берганидек, Ўзбекистон келгусида ҳам ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда барча хорижий мамлакатлар билан дўстона ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмайди. 

“Ўзбекистон шунингдек, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ҳамда вужудга келган барча зиддият ва можароларни тинч, сиёсий йўл билан ҳал этиш тарафдоридир. Мамлакатимиз ҳарбий-сиёсий блок ва альянсларга қўшилмаслик, ўз ҳудудида хорижий ҳарбий базаларни жойлаштирмаслик, қуролли кучларимизни мамлакат ҳудудидан ташқарига сафарбар этмаслик қоидаларини принципиал ва ягона танлов сифатида қабул қилган. Масалага шундай ёндашув, биз учун энг тўғри қарор деб ҳисоблаймиз”, - деган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар