Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда КХДР учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувнинг 49-дақиқасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳисобни очишга эришди. Эътиборлиси, голни терма жамоа дарвозабони Жасурбек Умрзоқов киритишга муваффақ бўлди. У ўз дарвозасидан ўйинга киритиш чоғида, шимолий кореяликлар посбонини нишонга ола билди.

манба:Tribuna.Uz