Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

 

20 сентябрь

Сурияда БМТнинг инсонпарварлик ёрдамлари олиб кетаётган конвойи ўққа тутилди. Бунинг оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Натижада АҚШ Сурияда Россия билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқмоқчи эканлигини маълум қилди.

Қирғизистон президенти юрагидаги муаммо сабабли АҚШга кетаётган йўлидан ортга қайтди. У ой охирига қадар Туркияда даволанадиган бўлди.

Шавкат Мирзиёев метронинг «Юнусобод» йўналишидаги қурилиш ишларини якунлаш топшириғини берди.

Шавкат Мирзиёев Ангренга ташрифини амалга оширди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев паралимпиячиларни мукофотлаш ҳақидаги фармойишини имзолади.

Бу хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

 

21 сентябрь.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб марсия ёзди.

Полиция қуролсиз афроамерикаликни отиб ўлдириши билан боғлиқ воқеадан кейин Шимолий Калифорнияда норозилик намойишлари бошланди.

АҚШнинг Индиана штатида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи қизни қўлга олишди.

Россия Марказий банки маълумотларида келтирилишича, шу йилнинг январь ойидан июль ойига қадар Ўзбекистонга 952 млн доллар жўнатилган.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 7-18 сентябрь кунлари ўтказилган 15-Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон жамоаси бўлган самолёт бугун, тонгги 06:15да Туркия орқали Тошкентга халқаро аэропортига етиб келишди.

Бу хабарлар ҳақида >>> батафсил.

 

22 сентябрь

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди. Шаҳар ҳокимлиги сайтида берилган ахборотга кўра, туман ҳокими лавозимини Шерзод Кудбиев эгаллаган.

Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводини (собиқ Тошкент трактор заводи – ТТЗ) модернизация қилиш ва қайтадан технологик жиҳозлаш ишлари бошланди.

Туркманистонда тамаки маҳсулотлари танқислиги кузатилаяпти. Яқин вақтлардан бошлаб, Туркманистоннинг давлат дўконларида тамаки маҳсулотлари сотилмаяпти.

Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мэйвезер ўзбекистонлик мураббий Раҳматжон Рўзиохуновни жамоасида ишлашга таклиф этган.

Бу хабарлар ҳақида >>>  батафсил.


23 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди.

Сурия армияси Ҳалабнинг жангарилар томондан эгалланган ҳудудларига тез орада янги ҳужумларни бошлашини эълон қилди.

Россия пойтахти шарқидаги Гольяново туманида жойлашган омборхонада чиққан ёнғинни ўчириш ишларига жалб этилган ўт ўчирувчиларнинг 8 нафари олов ичида изсиз йўқолди.

19 сентябрь куни юрагида муаммо борлиги аниқланган ва 1 ҳафта муддатга таътилга чиқиб, Туркияда қолган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев даволаниш курсларини Москвада ўтайди.

Бу хабарлар ҳақида >>> батафсил.

 

24 сентябрь

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди.

2016 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганлар ўз қариндошларини пропискага қўйишлари мумкин ёки мумкин эмаслигига ойдинлик киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган пиёдаларга маъмурий жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди.

Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида сурат ва видеоларга ниқоблар, стикерлар ва матн қўшиш функцияси пайдо бўлди.

Бу хабарлар ҳақида >>> батафсил.