БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича шошилинч йиғилишида Буюк Британиянинг БМТдаги махсус вакили Мэтью Рикрофт Башар Асад тузуми ва Россия "Ҳалабни харобаларга айлантираётганини" айтди.

Дипломат Москвани Ҳалабнинг тинч аҳолисини ўққа тутишда иштирок этишда айблади. "Улар бункерларга қарши бомбалар қўллашмоқда, уйлар ва бошпаналарни йўқ қилишмоқда, алангаланувчи снарядлар турар жой ҳудудларига ташланмоқда", деб айтди Рикрофт.

У Россияни "халқаро саҳнадаги қувғинди" деб атади. Бундан ташқари, Рикрофт Сурия халқи Москвадан Асад ҳукуматига кўрсатилаётган кўмакни сўрамаётганини таъкидлаб ўтди.