Дайжест: 25 сентябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Ўзбекистон 25 Сентябрь 2016 10318

24 сентябрь туни ва 25 сентябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
      
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлади

Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси тест режимида виртуал фаолиятини ишга туширди.

Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифаларини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев 24 сентябрда Навоий ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрди.

Батафсил.

Ўзбекистон адлия вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон Президенти вазифаларини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 21 сентябрдаги қарорлари билан адлия вазирининг янги биринчи ўринбосари ва икки ўринбосари тайинланди, деб маълум қилинди Адлия вазирлиги сайтида.

Батафсил.

Шарлотт полицияси афроамерикаликнинг ўлдирилиши видеосини намойиш этди

Шарлотт шаҳри полицияси ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ўтказган рейд вақтида афроамерикалик Кит Ламонт Скоттнинг отиб ўлдирилиши тасвирланган видеони намойиш этди.  

Батафсил.

Филиппинлик гиёҳвандликка қарши курашаётган полиция операциясида омон қолиш учун ўзини ўлганга солди

Филиппинлик киши гиёҳвандликка доир полиция операцияси давомида ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини ўлганга солди.

Батафсил.

Тез овқатланиш шахобчалари тармоғи KFC қовурилган каламуш иши бўйича ўз ходимларини оқлади

Тез овқатланиш шахобчалари тармоғи KFC’да қовурилган каламуш билан боғлиқ ички тергов маълумотлари маълум бўлди.

Батафсил.

Жазоирда иккита поезд тўқнашиши оқибатида 40 киши жароҳат олди

Жазоир шимолида иккита поезд тўқнашиши оқибатида камида 40 киши жароҳат олди.

Батафсил.

Австрия канцлери: Европа Иттифоқи Афғонистон билан миграция бўйича келишув тузиши мумкин

Туркия билан Европа ташқарисида қочқинлар лагери барпо этиш бўйича келишувга ўхшаш келишув яқин орада Афғонистон билан тузилиши мумкин.

Батафсил.

Интернетда тюнинг қилинган Spark фотолари пайдо булди

Тошкентлик тюнерлар маҳаллий Spark автомобилини ҳашаматли кўринишга келтиришди. Моҳирона тюнинг натижасида янгича кўринишга келган автомобиль суратлари фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари томонидан интернетга жойлаштирилган.

Батафсил.

Snapchat ички ўрнатилган камерали қуёшдан сақловчи кўзойнакни тақдим қилди

Фотосурат ва видеохабарлар билан алмашишга мўлжалланган Snapchat мессенжери яратувчилари ўзларининг биринчи гаджетлари – ички ўрнатилган камерали қуёшдан сақловчи кўзойнак Spectacles’ни тақдим қилдилар.

Батафсил.

Шанба кунининг энг чиройли голлари хит-паради

Шанба куни Европа чемпионатида ўтказилган учрашувларда урилган энг чиройли голлар сараланди. Хусусан, "МЮ" футболчиларининг комбинацион голи, "Лестер"нинг жавоб голи ҳамда Ўзил ва Санчеснинг бир-бирини тушуниш бўйича кўрсатиб берган "маҳорат дарси".

Батафсил.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар