Қатар ва Саудия Арабистони Сурияга минглаб ёлланма жангариларни юборган, турк ва ғарб разведкаси уларга логистик ёрдам ва машғулот лагерларини тақдим қилган, деб айтди БМТ Бош ассамблеясида Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим. 

"Сир эмаски, ваҳҳобийлик, худосизликда айблаш ва қотилликларга асосланган ва исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ радикал мафкурани тарғиб қилувчи Қатар ва Саудия Арабистони бу ролни ўйнаган ва Сурияга энг замонавий қуроллар билан қуролланган минглаб ёлланма жангариларни жўнатиб, террорчиликка барча усул билан ёрдам берган", деб айтди Муаллим. 

Муаллимнинг айтишича, Туркия ҳам турли давлатлардан ўн минглаб террорчиларга ўз чегараларини очиб радикалларни қўллаб-қувватлаган. "У (Туркия) турк ва ғарб разведкалари ҳомийлигида уларга логистик ёрдам ва машғулот лагерларини тақдим қилган. Баъзи ҳолларда уларга Идлиб, Ҳалаб ва Латақия атрофидаги ҳудудлардаги каби тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам тақдим қилинган", деб қўшимча қилди Муаллим.