Хитойда дунёдаги энг йирик радиотелескоп ишга тушди

Технология 25 Сентябрь 2016 5305

25 сентябрь куни Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида дунёдаги энг катта радиотелескоп фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ShanghaiDaily.com хабар берди.

FAST (Five hundred meter Aperture Spherical Telescope) номини олган бу телескоп қурилиши 2011 йилда бошланган эди. Унинг очилиш маросимига юзлаб кишилар ташриф буюришди.

Қурилманинг диаметри 500 метрни ташкил этади, у 4,450 мингта учбурчак қайтаргичга эга. У ўзининг тузилиши бўйича қурилмани ўрнатиш учун табиий чуқурликдан фойдаланилган Аресибо обсерваториясига ўхшайди. Унинг қурилишига 1,2 миллиард юань сарфланди (180 миллион доллар). Бу телескоп яна 15-20 йил мобайнида жаҳондаги энг йирик телескоп мақомини ўзида сақлаб қолиши кутилмоқда.

30та футбол стадионига тенг ҳажмдаги бу телескопнинг мақсади - бошқа сайёраларда ҳаётнинг бор йўқлигини астрономик ҳисоб-китоб қилиш ва мавҳум материяни ўрганиш ҳисобланади. Янги телескоп Хитойнинг очиқ коинотдаги тадқиқотлар борасидаги имкониятларини оширишга ёрдам бериши кўзда тутилган. Унинг ёрдамида Ердан 11 миллиард ёруғлик йили масофасида жойлашган космик жисмларни кузата олиш мумкин бўлади.

2016 йилнинг бошида провинция ҳукумати телескоп қурилаётган ҳудудда яшовчи 9 мингга яқин кишини компенсация тўлаш шарти билан бошқа жойга кўчирган эди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар