Хоккей бўйича жаҳон кубоги: Россия ярим финалда Канадага имкониятни бой берди

Спорт 25 Сентябрь 2016 4090
Фото: eurosport.ru

Хоккей бўйича жаҳон кубогининг ярим финалида Канада терма жамоаси Россияни 5:3 ҳисобида ютди.

Учрашув Торонтодаги Air Canada Centre муз аренасида бўлиб ўтди. Россияликлар сафида шайбаларни Никита Кучеров (29-дақ.), Евгений Кузнецов (27-дақ.) ва Артемий Панарин (60-дақ.), канадаликларда эса Сидни Кросби (8-дақ.), Брэд Маршан (38- ва 42-дақ.), Кори Перри (46-дақ.) ва Жон Таварес (50-дақ.) киритдилар.

Шу тариқа Россия мусобақани тарк этди, мусобақа қоидалари бўйича 3-ўрин учун учрашув кўзда тутилмаган.

Иккинчи ярим финалчи Швеция ва Европа терма жамоалари ўртасидаги учрашувда аниқланади. Учрашув 26 сентябрда Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Жаҳон кубогининг учинчи ўйналиши Миллий хоккей лигаси ва Халқаро хоккей федерацияси ҳомийлигида ўтказилмоқда. Мусобақада 8 жамоа иштирок этиб, у Шимолий Америка форматидаги майдонларда Миллий хоккей лигаси қоидаларига кўра ўтказилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар