Қашқадарёда XV Паралимпия ўйинлари иштирокчилари байрамона кутиб олинди

Спорт 25 Сентябрь 2016 7297

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон спортчилари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XV Паралимпия ўйинларида 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза медални қўлга киритиб қайтишган эди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни ушбу нуфузли мусобақада Қашқадарё вилоятидан иштирок этган спортчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан спортчиларимизни кутиб олишга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, “Камолот” фаоллари, спортчилар, паралимпиячиларимизнинг ота-оналари, ОАВ вакиллари йиғилди.

Жорий йилги спорт мавсумида Ўзбекистон фарзандлари дунёнинг нуфузли мусобақалари - ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларида бутун жаҳонга мамлакатимизнинг улкан салоҳиятини намоён қилди. Аждодлари буюк миллатнинг авлодлари ҳам буюк ишларга қодирлигини, юртимиз ёшларининг мардлик ва жасоратда, шижоат ва матонатда, иқтидору истеъдодда ҳеч кимдан кам эмаслигини, аксинча, манаман деган давлат ёшларидан устун эканини исботлади.

- Спортчиларимизнинг Паралимпия ўйинларидаги ҳар бир чиқишини катта ҳаяжон билан кузатиб бордик, - дейди кутиб олишга чиққан нуронийларимиздан бири. - Бу натижалар, медаллар мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида спортни ривожлантириш борасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар мевасидир.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар паралимпиячиларимизнинг бу юксак ғалабаси халқимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаганини, мамлакатимизда мустақиллик йилларида спортни ривожлантиришга, бу жараёнда жисмоний имконияти чекланган спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратган эътибор ва ғамхўрликнинг улкан самарасини бутун дунёга намоён қилганини алоҳида таъкидладилар.

Паралимпия ўйинлари ғолиб ва ­совриндорлари, иштирокчилари, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари Қарши шаҳрида қад ростлаган Амир Темур кўприги бўйлаб саёҳат қилдилар.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар