БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ҳалабдаги вазият юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказиш ниятида. Айни пайтда ҳалабда Сурия армияси жангариларга қарши уруш бошлаган. Йиғилиш бугун – 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 11:00да (Тошкент вақти билан 20:00да) бўлиб ўтади.

Хавфсизлик Кенгаши аъзоларидан бирининг дипломати хабар беришича, ушбу йиғилишни ўтказиш ташаббуси Буюк Британия, АҚШ ва Франциядан чиққан.

Эслатиб ўтамиз: 22 сентябрь куни Сурия армияси Ҳалаб шарқида ҳарбий операциялар ўтказишини маълум қилган эди. Шу муносабат билан шаҳарда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакиллари ўз турар-жойларини ташлаб, чиқиб кетишлари лозимлиги уқтирилди.