Таниқли футбол агенти Мино Райола футболчи Златан Иброҳимович "Манчестер Юнайтед"га ўтганда, унга телефон қилиб, "Погбани бошқа бир клубга сота кўрма, йўқса оёғингни синдираман" деб айтганини эслади.

"Пол янги жамоада ҳали ўз ўрнини топиши керак. Мен уни чап қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси сифатида кўришни истардим. Бироқ қарорни Моуриньо қабул қилади", деб айтди Райола de Volkskrant’га берган интервьюсида. 

Погба "Ювентус"дан "МЮ"га август бошида рекорд даражадаги 105 млн еврога ўтди. 24 сентябрда франциялик футболчи "Лестер"га қарши учрашувда "МЮ" сафидаги илк голини киритди.

Райола жорий ёзда Погба ва Иброҳимовичдан ташқари, "МЮ"га Генрих Мхитарянни олиб келди.

 

манба:tribuna.uz