Обама афроамерикан маданияти ва тарихи музейини очди

Маданият 25 Сентябрь 2016 3321

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда афроамерикан маданияти ва тарихи музейини очди.

Обама музей очилиши маросимида 540 млн долларлик музей "эркинликка йўлни" кўрсатиш учун яратилганини айтди.  У афроамерикаликларга музейга ташриф буюришни ва ички кучни ҳис қилишни қатъиян тавсия қилди.

Фото: bbc.co.uk

"Бугунги кунда Америка мукаммал давлат ҳисобланади, бироқ давлатимиз ўзининг яратилишини ҳурмат қилади. АҚШ ўзгаришлар, инқилобдан пайдо бўлган. Бу эса давлатимиз яна яхшироқ бўлишини кўрсатади", деб айтди Обама. 

Музейда Африкада қулларни сотиб олиш учун ишлатилган маҳсулотлардан тортиб 1920-йиллар темир йўл вагонлари ва рок-н-ролл қироли Чак Беррига тегишли бўлган Cadillac русумидаги қизил қадиллаккача 36 минг буюм сақланади.

Фото: bbc.co.uk 

Музей биноси британиялик архитектор Дэвид Эйж томонидан лойиҳаланган.

Фото: guardian.ng
Фото: guardian.ng 


 

Кўпроқ янгиликлар