2016 йилнинг 21-25 сентябрь кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Мулоқот чоғида икки давлат Ҳукумат делегациялари даражасидаги Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясинг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.