Сан-Себастьян кинофестивали ғолиблари номлари маълум бўлди

Маданият 25 Сентябрь 2016 3138

Сан-Себастьянда (Испания, басклар мамлакати автоном вилояти) 64-халқаро кинофестиваль ғолиблари тақдирланди. Бош мукофот хитойлик режиссёр Фэн Сяоганнинг «Мен мадам Бовари эмасман» фильми  учун «Олтин чиғаноқ» мукофоти топширилди. Бу ҳақда Variety хабар тарқатган.

«Кумуш чиғаноқ» эса ушбу фильмда бош қаҳрамонни ижро этган актриса Фань Бинбинга "энг яхши аёл роли" учун берилди. 

"Энг яхши эркак роли" учун мукофот эса Франсиско Паэснинг «Минг юзли эркак» фильмида бош қаҳрамонни ижро этган Эдуард Фернандесга топширилди.

Жанубий кореялик режиссёр Хон Сан Су эса «Сен ва сеникилар» фильми учун тақдирланди. 

Испаниядаги кинофестивалда Родриго Сорогойену ва Исабель Пенье «Бизни худо кечирсин» фильми сценарийси учун энг яхши сценарийнавислар сифатида мукофотланди.

Ҳакамларнинг махсус мукофоти икки картина учун берилди — «Қиш» ва «Гигант».

Сан-Себастьяндаги халқаро кинофестиваль 1953 йилдан бери ўтказиб келинади ва Европадаги энг нуфузли анжуманлардан бири ҳисобланади (Канн, Берлин ва Венеция кинофестиваллари қаторида). 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24862 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11997 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83280 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 21 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 1579 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 748 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2908 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1341 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 793 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5538 Жамият
Кўпроқ янгиликлар