Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Наиф 29-30 сентябрь кунлари Туркияга расмий сафар уюштиради, деб маълум қилди Саудия Арабистонининг "Оказ" нашри. 

Нашр маълумотларига кўра, шаҳзода Анқарада Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва бош вазир Бинали Йилдирим билан музокаралар ўтказади. Улар икки томонлама муносабатлар, минтақада воқеалар ривожи ва террорчиликка қарши кураш масалаларини муҳокама қилишади. Шаҳзода шунингдек турк компаниялари раҳбарлари билан уларнинг Саудия Арабистони бозорида иштирок этиш имконияти ва икки давлат ўртасида савдони фаоллаштириш масаласини муҳокама қилиш учун учрашади.  

Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг 700 дан кўпроқ компаниялари Туркиядаги лойиҳаларга 2 млрд доллардан кўпроқ маблағ киритган.