Сурия мухолифати вазиятни барқарорлаштириш учун халқаро музокараларда иштирок этишдан маъно йўқ деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

"Айни вақтдаги таклифлар асосида музокаралар ўтказиш бефойда ва бемаъно ишдир", дейилган мухолифатдаги Сурия озодлик армияси баёнотида.

Бундан олдинроқ Буюк Британия, Италия, АҚШ, Франция ва ЕИнинг олий мартабали вакиллари қўшма баёнотни эълон қилишган, унда Ҳалабдаги ҳарбий ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслиги айтилган, БМТ Хавфсизлик кенгашидан бунга муносабат билдириш сўралганди.

"Биз БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан Ҳалабдаги ҳужумларга жавобан чора-тадбирлар кўришни талаб этамиз", дейилганди баёнотда.