Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Асловнинг айтишича, мамлакат қўшни Афғонистонга доим ёрдам бериб келади ва бу ишга бошқа давлатларни ҳам жалб этиш керак. У бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши вақтида гапириб ўтган.

"Афғонистонга бўлган кўмагимизни оширишимиз керак. Айниқса 2015-2024 йилларга мўлжалланган ёрдам дастури жуда зарур", — деди Аслов. "Биз Афғонистонга бўладиган ёрдам миқёсини кенгайтиришларини сўраймиз", — деди у.

У ишонч билан шуни алоҳида таъкидладики, Тожикистон Афғонистоннинг ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини ривожлантиришга тайёр.