Ўзбекистон адлия вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон 25 Сентябрь 2016 22738
Иллюстратив сурат

Ўзбекистон Президенти мажбуриятларини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 21 сентябрдаги қарорлари билан адлия вазирининг янги биринчи ўринбосари ва икки ўринбосари тайинланди, деб маълум қилинди Адлия вазирлиги сайтида.

Вазирнинг биринчи ўринбосари этиб Русланбек Давлетов, ўринбосарлари этиб эса Нодиржон Жўраев ва Ҳамдам Қаршиев (Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори) тайинланди.

Давлетов Русланбек Қуролтайевич бунгача (2014—2016 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбасининг мудири бўлиб ишлаган.  

Жўраев Нодиржон Савриддиновичнинг охирги иш жойи (2014—2016 йиллар) Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказида директор лавозимида бўлган. 

Қаршиев Ҳамдам Алиқулович бунгача (2013—2016 йиллар) Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар