Зидан: Роналду майдонда қолишни истади, бироқ уни вақти-вақти билан алмаштириб туриш лозим

Спорт 25 Сентябрь 2016 5484
Фото: goal.com

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатидан ўрин олган "Лас-Пальмас"га қарши учрашувдан олган таассуротлари билан бўлишди. Учрашув Лас-Пальмас-де-Гран-Канариядаги "Гран Канария" майдонида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. "Реал" етакчиси Криштиану Роналду 72-дақиқада алмаштирилди.

"Биз бу ҳафтада аввал ўйнагандик, шунинг учун Криштиану вақти-вақти билан дам олиши керак. У яхши ўйнади, бироқ мен Чемпионлар Лигаси ўйинини ўйлаб, бугун уни алмаштиришга қарор қилдим. Албатта, у майдонда қолишни истади, бироқ мен ўйинчиларим, жумладан Криштиану ҳақида ғамхўрлик қилишим керак. Бизнинг сешанба куни ўйинимиз бор, шунинг учун уни алмаштириб туриш лозим.

Рақиб диққатни йўқотганимизда ҳисобни тенглаштирди. Агар жамоа иккита тўп ўтказиб юборган бўлса, бу унинг ҳимояда яхши ўйнай олмаганини англатади. Биз икки очко йўқотдик, бироқ курашни давом эттирамиз", деб Зидан айтган сўзларни келтириб ўтди As нашри.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар