БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури апрель ойидан бери илк марта Дамашқ четида жойлашган Мадая ва Забадани шаҳарларига, шунингдек, Идлиб провинциясидаги Ал-Фуа ва Кефрая аҳоли пнктларига гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархан Хак журналистларга маълум қилган.

"Гуманитар ёрдам апрелдан буён илк марта мана шу шаҳарларга етказилди", - деди у. Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 45 та юк машинаси 25 сентябрда манзилга етиб борган. Хакнинг маълум қилишича, ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир ой давомида 60 мингга яқин кишини таъминлаш мумкин. Бундан ташқари, дастурга мувофиқ Мадая ва Забаданидаги 250 нафар бола учун қўшимча озиқ-овқат маҳсулоти ҳам юборилган.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда бугунги кунга келиб жами 5 млн киши гуманитар ёрдамга муҳтож.