Экологларнинг тасдиқлашича, тўтиқуш балиқларнинг овланиши назорат остига олинмаса, Кариб ҳавзасидаги соҳиллар ҳамда маржон қоялар йўқолиб кетиши мумкин. Уларнинг фикрича, ўсимликхўр балиқларнинг йўқолиши Кариб ҳавзасининг биологик хилма-хиллигига ва минтақанинг иқтисодий ҳолатига зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг атроф-муҳит муҳофазаси дастурида қайд этилган.

Ҳужжатда ёзилишича, ўтган асрнинг 70-йилларидан буён маржон қояларининг деярли ярми йўқликка юз тутди, энди уларнинг яна бир қисми хавф остида қолган.

Тадқиқотчиларнинг ишонч билан айтишича, яқин 20 йил ичида маржонқоялар сув ўтлари комида йўқ бўлиши мумкин.

БМТ ҳисоботида тўтиқуш-балиқлар маржонларни сув ўтларидан уларни еб, қутқариб қолиши мумкинлиги қайд этилган. 

Мутахассислар бу минтақада балиқ овини чеклаш бўйича зарур чора-тадбирлар қўллашга чақирган. Улар 30 сантиметрдан кичик балиқларни овламаслик кераклигини таъкидлашмоқда.