Британия ТИВ раҳбари Усмонийлар сулоласига мансуб эканлигини ёдга солди

Жаҳон 26 Сентябрь 2016 11770

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Анқарага ташрифи чоғида ўз уйида Туркияда ишлаб чиқарилган кир ювиш машинасидан фойдаланиши ва унинг хизмат кўрсатишидан жуда мамнун эканлигини айтди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди. 

"Бизда бўлишишимиз мумкин бўлган кўп нарсаларимиз бор. Туркияда ҳар йили 2 миллион инглиз фуқароси дам олади. Умид қиламанки, улар бу ерда ўзларини яхши тутишмоқда. Бизнинг ҳам омадимиз чопган: Бирлашган Қиролликда биз Туркияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланиш имконига эгамиз. Мен ўз уйимда турк русумидаги кир ювиш машинасини қўллайман. У ҳақиқатдан ҳам яхши ишлайди", - деди Жонсон журналистларга. 

Жонсон Усмонийлар сулоласига мансуб эканлигини ёдга солди ва "ўз аждодлари заминида турганидан бахтиёр" эканлигини таъкидлади. 

 

Кўпроқ янгиликлар