25 сентябрга ўтар кечаси Венгрия пойтахти Будапешт марказидаги портлашни содир этишдан мақсад полиция ходимларини нишонга олиш бўлган, деб хабар бермоқда Index.

Венгрия полицияси бош комиссариати бошлиғи Кароль Папп портлашни содир этган эркакни қидиришга юзлаб полициячилар жалб қилинганини айтди. Унинг айтишича, полиция ушбу жиноятда 20-25 ёшлар атрофидаги ёш йигитни гумон қилмоқда

Таъкидланишича, полиция 145 та кузатув камерасидан олинган видеоматериални таҳлил қилиб чиққан. Тергов аксилтеррорчилик маркази, фуқаролик разведкаси ва миллий мудофаа хизмати билан биргаликда олиб борилмоқда.