Ҳиндистонда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун яна иккита чорак финал учрашуви бўлиб ўтади. 

Дастлаб Тошкент вақти билан 15:30да Уммон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.  Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса иккинчи чорак финал баҳсида Ироқ билан тўқнаш келади. Макузр ўйин Тошкент вақти билан 18:30да старт олади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур ўйинда Ироқни мағлуб қилса, келгуси йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Ярим финалда эса Японияга қарши тўп суриш имкониятига эга бўлади.

Манба: Tribuna.Uz