Эрон мудофаа вазири Хусайн Дехганнинг маълум қилишича, Теҳрон яқин ойлар ичида учта янги тур ракетаси устида иш бошлайди. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар бермоқда.

"Биз йил охирига қадар ракета соҳасида учта муҳим маҳсулот ишлаб чиқарамиз", — деб вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда телеканал. Дехган ушбу маълумотни 25 сентябрда парламент сессиясида айтиб ўтган.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон қаттиқ ёқилғили радарга қарши Zolfaqar ракеталари ишлаб чиқарилишини бошлаб юборган.