Европарламент қўмитаси Украина билан визасиз режимни тасдиқлади

Жаҳон 26 Сентябрь 2016 4683

Европа парламентининг фуқаролар эркинлиги, адлия ва ички ишлар қўмитаси Украинага ЕИ билан визасиз режими берилишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди. 

Қисқа муддатли визаларнинг бекор қилиниши учун 39 нафар депутат овоз берди, 4 нафари эса бунга қарши чиқди. Энди бу масала жорий йилнинг октябрида Страсбургда бўлиб ўтадиган Европарламентнинг келгуси сессиясида овозга қўйилади. 

2016 йилнинг июлида Еврокомиссия Украинадаги муваффақиятли ислоҳотлар ҳақида маълум қилди ва визасиз режим октябрь ойида йўлга қўйилишини тахмин қилди. Европа комиссиясининг қўшничилик сиёсати масалалари билан шуғулланувчи Йоханнес Хан ҳам худди шундай прогноз қилди. "Умид қиламанки, бу қарор октябрда ўз тасдиғини топади", - деди у. У Евроиттифоқ Киевни сиёсий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди. 

ЕИ билан визасиз режимни либераллаштириш Киев ҳукумати ташқи сиёсатининг мақсадларидан бири ҳисобланади. 

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар