Ғўза пояларидан ДСП ишлаб чиқарилади

Жамият 26 Сентябрь 2016 9827

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2016 йил 22 сентябрдаги қарорига мувофиқ, республиканинг 3та ҳудудида ғўза пояларидан талаб юқори бўлган қурилиш материали – ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳалар, Ўзбекистон президентининг 2016 йил 4 июлдаги “Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилмоқда. Қарор матни билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин. 

Ҳукумат қарорига кўра, импорт ўрнини босувчи маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари Жиззах вилояти «Жиззах қурилиш зийнати» ХФ (йилига 10 минг куб метр), Сурхондарё вилояти «Термиз-таъминот» ХК (10 минг куб метр) ва Тошкент вилоятидаги Seowon Kiup хорижий корхонасида (30 минг куб метр) жойлаштирилади. 

2017 йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилаётган учта лойиҳанинг умумий қиймати 7,3 млн долларни ташкил этади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни молиялаштириш компаниялар, хорижий ва маҳаллий банклар кредитлари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ҳисобидан амалга оширилади. 

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш бош вазир ўринбосари Б. Зокиров зиммасига юклатилган. 
 

Кун янгиликлари
«Барселона»нинг Класикода «Реал» устидан ғалабаси борасида 5 савол
20:33 / 24.04.2017 21719 Спорт
Франциядаги сайловлар етакчиси Эммануэль Макрон ўзи ким?
19:55 / 24.04.2017 9036 Жаҳон
Қамчиқ довонида автомобиллар учун яна бир туннель қурилади
18:42 / 24.04.2017 12641 Ўзбекистон
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 12935 Жамият
GM Uzbekistan автомобилларини яна 6 хил янги рангда ишлаб чиқармоқда
«Рома» трансферлар ойнасининг энг машҳур «овчи»сини қўлга киритди
07:48 51 Спорт
Россия ва Қирғизистон президентлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишди
07:46 127 Жаҳон
5 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган «Интер»ни раҳбарият антиқа жазога тортди
07:40 299 Спорт
АҚШ Сурияга қарши санкцияларни кенгайтирди
07:38 407 Жаҳон
Тер Штеген «класико»да пас бериш бўйича Роналдуни ортда қолдирган
07:30 262 Спорт
Кўпроқ янгиликлар