Канаданинг Жаҳон кубоги финалидаги рақиби аниқланди

Спорт 26 Сентябрь 2016 3059

Европа терма жамоаси хоккей бўйича Жаҳон кубоги ярим финалида Швеция терма жамоасини мағлуб этди. 

25 сентябрь куни Торонтода бўлиб ўтган учрашув 3:2 ҳисобида европаликлар фойдасига ҳал бўлди. 

Жамоалар биринчи даврада ҳисобни очишнинг уддасидан чиқа олишмади. Бироқ, шиддатли бошланган иккинчи давранинг учинчи дақиқасида шведлар ҳужумчиси Никлас Бэкстрем жамоасини олдинга олиб чиқди. Европаликлар орадан 14 дақиқа ўтгач, жавоб шайбасини киритишнинг уддасидан чиқди. 

Дуранг натижа билан бошланган учинчи даврада Европа термаси словакиялик Томаш Татарнинг саъй-ҳаракатлари билан олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 4 дақиқа қолганида швецияликлар вакили Эрик Карлссон ҳисобни тенглаштириб, ўз жамоасида умид учқунларини уйғотди. 

Европаликларнинг ғалабасини дубль қайд этишга муваффақ бўлган Татар таъминлади. У, қўшимча вақтнинг 3 дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шундай қилиб, Жаҳон кубоги финалида Европа терма жамоаси канадаликларга қарши муз майдонига чиқади. Турнир ғолиби иккита финал баҳси натижасига кўра аниқланади. Биринчи учрашув 28 сентябрда бўлиб ўтади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар