РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг баёнот беришича, АҚШ етакчилигидаги Ғарб коалицияси Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ўз мажбуриятларини адо эта олмаяпти. 

"Аниқки, АҚШ раҳбарлигидаги, улар айтишганидек, "Суриядаги Ан-Нусра" ҳисобланувчи ИШИДга қарши ишлаётган Ғарб коалицияси ўз мажбуриятларини бажара олмаяпти", — деган Лавров НТВ телеканалига берган интервьюсида.