АҚШ президенти Барак Обама давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан кейин аввалгидан кўра кўпроқ беадаб сўзларни ишлата бошлаганини тан олди. 

"Бундай сўзларни керагидан ортиқ ишлатаман. Мен бу лавозимни эгаллаб, аввалгидан-да кўпроқ ножоиз сўзларни қўллай бошлаганимни англадим", - деди Америка президенти Vanity Fair нашрига берган интервьюсида. 

"Бироқ бахтимга Оқ уй ходимлари раҳбари (Денис Макдоноу) ва миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчим (Сюзан Райс) беадаб сўзларни мендан-да кўп қўллашади", - қўшимча қилди у.