Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш БМТ Бош котиблик лавозимига сайланиш пойгасида пешқадамлик қилмоқда. БМТ Хавфсизлик кенгаши 26 сентябрда овоз бериш жараёнининг бешинчи раундини ўтказди. Унинг натижасини Россиянинг БМТдаги доимий аъзоси Виталий Чуркин маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Гутерриш 12 та қўллаб-қувватлов овозини қўлга киритган. Унга қарши иккита овоз берилган, бир овоз эса “ўз фикрини билдирмаган”. Гутерриш бу натижа билан 9 сентябрда ўтказилган раундда ғолиб бўлган.

Иккинчи ўринда эса Сербия ТИВ собиқ раҳбари Вук Еремич бормоқда. Уни ёқлаб олтита овоз берилган. Учинчи ўринда эса Словакия ТИВ раҳбари Мирослав Лайчак қайд этилган. Тўртинчи ўринда Аргентина ТИВ раҳбари Сусана Малькорра эътироф этилган.