Париж суди «Пари Сен-Жермен» жамоаси футболчиси Серж Орьенинг полициячига ҳужум қилиши бўйича ишни кўриб чиқди.

Орье «ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик ишлатиш»да айбдор деб топилан ва унга нисбатан 2 ойлик қамоқ жазоси қўлланган.

Бундан ташқари, футболчи жисмоний ва маънавий зарар учун 600 евро, суд харажатлари учун 1500 евро тўлайди.

Шу билан биргаликда Орье парижликлар жамоаси сафида Европа  чемпионлар лигаси доирасида «Лудогорц»га қарши кечадиган ўйинда иштирок этиши тақиқланмаган. Футболчи суд залида ҳибсда бўлмаган.

Ивуарлик ушбу 23 ёшли футболчи 2016 йилнинг 30 майида тунги клубдан чиқиш вақтида ўзини тўхтатган полициячини ҳақоратлагани, шунингдек, ҳуқуқ тартибот органи ходимига зарба бергани учун қўлга олинганди.

Манба: Tribuna.uz