Саакашвили партияси Грузиядаги вазиятни издан чиқара олмайди

Жаҳон 26 Сентябрь 2016 4205

Грузиянинг ҳукмрон "Грузия орзуси" партияси ижрочи котиби Ираклий Кобахидзенинг сўзларига кўра, собиқ президент Михаил Саакашвилининг "Ягона миллий ҳаракат" мухолифат партияси 8 октябрда бўлиб ўтиши белгиланган парламент сайловлари олдидан мамлакатдаги вазиятни издан чиқариши учун етарли имкониятларга эга эмас. 

"Ягона миллий ҳаракат" партиясини қўллаб-қувватлаган "Эркин ҳудуд" ёшлар ташкилотининг бир неча аъзолари ташкилот сафини тарк этишган. Уларнинг таъкидлашича, ташкилот Саакашвилидан мамлакатда давлат тўнтариши ўтказиш бўйича кўрсатма олган. Хусусан, собиқ-президент парламент сайловларидан кейин, сайлов натижалари қалбакилаштирилганини иддао этиб, намойишлар ўтказиш борасида буйруқ берган. 

""Ягона миллий ҳаракат" идораларида Грузиядаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилмоқда, бунинг учун гуруҳлар ва қўшимча ташкилотлар тузилаяпти", — дея Кобахидзе сўзларини келтиради партия матбуот хизмати.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат вакиллари сайловлар арафасида мамлакатда турли хил фитналар содир этилиши мумкинлиги хусусида бир неча бор сўз юритган. 

Грузия парламент сайловида ҳукмрон "Грузия орзуси" ва йирик мухолиф партия "Ягона миллий ҳаракат" ўзаро сиёсий рақиблар ҳисобланади. 


 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар