Сабина Шарипова Tashkent Open халқаро турнирининг бош соврини учун курашадиган бўлди

Спорт 26 Сентябрь 2016 2137

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Tashkent Open халқаро турнирининг саралаш босқичида иштирок этган ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова асосий тур баҳсларига йўл олди.

Сабина асосий тур йўлланмаси учун бўлган баҳсда украиналик Ангелина Калинина билан рақобатлашди. Ўйин 1 соату 11 дақиқа давом этди.

Қизғин кечган учрашувда ўзбекистонлик теннисчи 6:3. 6:2 ҳисобида устун келиб, асосий турга қўшилди. Унинг кейинги рақиби швейцариялик теннисчи Штефани Фогеле бўлади.

Барча ўйинлар натижаси:
•  Хироко Кувата (Япония) — Катаржина Питер (Польша) — 6/2 7/6(0);
•  Сабина Шарипова (Ўзбекистон) — Ангелина Калинина (Украина) — 6/3 6/2;
•  Тереза Мартинцова (Чехия) — София Шапатова (Грузия) — 6/4 7/5;
•  Ипек Сойлу (Туркия) — Анкита Раина (Ҳиндистон) — 1/6 6/1 6/2.

Кўпроқ янгиликлар