Тошкент давлат техника университетида ўзбек-япон инновациялар маркази ташкил этилади

Жамият 26 Сентябрь 2016 4294

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги қарорига мувофиқ Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети қошида ўзбек-япон ёшлар инновация маркази ташкил этилади. Мазкур қарор матни билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Марказни ташкил этишдан мақсад, ёш олимлар ва талабаларнинг илмий тадқиқотларини жаҳон амалиёти ва халқаро меъёрларга мос равишда замонавий, илғор усул ва технологиялар воситада ўтказишларига шароит яратиш, шунингдек, япон олимлари ва етакчи мутахассислари иштирокида мамлакат иқтисодиётининг асосий соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашдан иборатдир. 

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари 2015 йил 25 октябрида инновациялар марказини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш меморандумини имзолаган эди. Шунга кўра, марказни ташкил этишда Цукуба, Нагоя, Кейо университетлари, Тойохаши Технология университети ва Токио технология институти иштирок этади. 

Марказнинг асосий вазифаларидан бири ёш олим ва талабаларнинг илмий кашфиётлари ва техник ғояларини ишлаб чиқариш намуналари, қурилма, технологик жараён ва ечимларга айлантиришдир. 

Бундан ташқари, марказда юқори электр энергияси тежамкорлигига эга, атроф-муҳитга салбий таъсири камроқ бўлган юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини яратиш устида иш олиб борилади. 

Шунингдек, унда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, илмий-таълим доиралари буюртмалари асосида қўшма илмий ва амалий тажрибалар ҳам ўтказилади. 

Марказ ходимлар сони 27 кишини, шу жумладан 4 нафар япониялик мутахассисдан иборат бўлади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар