Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси аъзоси мамлакат шарқида жойлашган Ван провинциясидаги темир йўлда ўрнатилган бомба юк поездини портлатиб юборди. Натижада бир киши жароҳатланди.

Anadolu агентлиги полициядаги манбасига асосланиб хабар беришича, поезд Эрон билан чегарада жойлашган Сарой туманида портлаган. Учта вагон зарар кўрган.

Маълумот учун, Курдистон ишчилар партияси ҳукумат томонидан тақиқланган. 2015 йилнинг июлида икки томон ўртасидаги низолар  янгиланишидан сўнг томонлар ўртасида доимий равишда қуролли тўқнашувлар бўлиб келмоқда. Курдлар томони ҳужумлар орқали 700 нафарга яқин туркиялик ҳарбийлар ва полициячилар ҳалок бўлгани айтилади. Туркия бош штаби эса бу вақт давомида 7 мингга яқин курд жангарилари йўқ қилингани ҳақида маълум қилган.