Ёш ўтган сари зинопоялар бўйлаб тепага чиқиб, тушиш қийинчилик туғдиради. Ўз уйингизда индивидуаль лифтнинг пайдо бўлиши кекса инсонлар учун муҳим ва зарурий воситага айланиши мумкин. LiftonDuo Home лифти айнан ёши катта кишиларнинг оғирини енгил қилиш учун яратилган. Шунингдек, у имконияти чекланган инсонлар учун ҳам мос келади.

Лифт энг сўнгги техника ва технология воситалари ёрдамида ишлаб чиқилган. Унда жароҳатлар ва ортиқча кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида пастда ҳеч нарса ва ҳеч кимса йўқлигини аниқлашга ёрдам берадиган ақлли тизим, сенсорлар мавжуд.

Шунингдек, кўтариш тизими шахсий аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, у марказий электр қувват тизимига боғлиқ эмас ва электр етмаган ҳолатда ҳам ўз вазифаларини бажаришда давом этаверади. 

Ишлаб чиқарувчилар фикрига кўра, LiftonDuo Home ТАРДИС вақт машинаси услубида «Шифокор Ким» сериалидаги лифт кўринишида яратилган. Қаватдан-қаватга ҳаракатланиш баҳоси арзон эмас, лифт нархи нақд 21 000 доллар туради.