Октябрь-ноябрь ойларида Украина қуролли кучларининг шошилинч хизмати ва бошқа ҳарбий шаклларига чақирилганлар сони 13 908 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси хабар бермоқда.

Украина президенти Пётр Порошенко 26 сентябрь куни чақирилувчиларни демобилизацияси тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатда маълум қилинишича, 7908 киши армия хизматига, 5 минг киши эса миллий гвардияга ва минг киши давлат транспорти махсус хизматига йўналтирилади.
Украина, армия