“Халқ сўзи” газетасининг 24 сентябрь сонида эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни 17 моддасига мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилди. 

Унга кўра, Давлат бюджети лойиҳаси Қонунчилик палатаси спикери томонидан нафақат бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ва фракцияларга, балки Қонунчилик палатасининг бошқа қўмиталарига ҳам муҳокама этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун юборади. 

Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида фракциялар ва Қонунчилик палатаси қўмиталари Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари билан боғлиқ қўшимча ахборотни тегишли органлардан талаб қилиб олиши мумкин. 

Шу билан бирга, эндиликда, Қонунчилик палатаси Давлат бюджети лойиҳасини уч ўйишда кўриб чиқилиши қонун билан мустаҳкамланган. 

Бундан ташқари, фракциялар ва Қонунчилик палатаси қўмиталари Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида тегишли органлардан Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳолати тўғрисида қўшимча ахборотни, шунингдек, уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. 

Бунда, фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.