«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон 26 Сентябрь 2016 7482

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 23 сетябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонуннинг 18 моддасига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

Унга кўра, 
Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, ушбу фикрлар ва таклифлар Сенат мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин. 
Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилган қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. 

Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар