Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш учун чорак финалда Ироқга қарши тўп сурди.

Мазкур ўйинда Ироқ ўсмирлар терма жамоаси ҳар икки бўлимда ҳам устун томонларини кўрсата олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқиш учун бериладиган йўлланмадан қолиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин Александр Мочинов устозлигидаги ўсмирлар терма жамоаси ҳам ЖЧга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарган эди.

Ўзбекистон - Ироқ – 0:2 (0:1)

Голлар: Довуд (7, 79)

Ўзбекистон U-16: 21.Абдувоҳид Неъматов, 17.Абубакир Мўйдинов, 4.Ихтиёр Холдоров, 5.Муҳаммадали Номозов, 6.Мардон Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ғайрат Азизхўжаев (20.Абдулҳай Исмоилов, 60), 9.Баҳром Соатов (19.Ислом Каримов, 63), 10.Расул Йўлдошев, 11.Асадбек Собиржонов (18.Шуҳрат Неъматов, 63), 15.Дониёр Абдуманнопов