23−25 сентябрь кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида Гран-при доирасида дзюдо бўйича мусобақа ўтказилди. Мукофот пули 100 минг доллар бўлган мусобқада 31 мамлакатдан 229 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон термаси мазкур мусобақага уч нафар спортчиси — Муҳаммадлазиз Қаюмов (73 кг.гача), Суҳроб Турсунов (73 кг.гача) ва Эрбол Рустамов (90 кг.гача) билан қатнашди.

Қаюмов ва Рустамовлар саралаш раундидан ўта олишмади. Бироқ Суҳроб Турсунов мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда у косовалик спортчи Акил Гаяков билан куч синашди. У рақибини елкадан ирғитиш – “ура-наге” услуби билан мағлуб этди.