АҚШнинг Жоржия штатида қуролланган талончилар хусусий уйни тунаш мақсадига эриша олмади. Мамлакатда қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи мавжудлиги уларнинг "сувдан қуруқ чиқиши"га имкон бермади.

Кузатув камерасига туширилган видео YouTube’да маҳаллий Gwinnett Daily Post нашри томонидан эълон қилинган. Унда 3 киши ўғриликка тушгани, аммо уларни уй эгаси ҳайдаб юборганини кўриш мумкин.

Аёл ресторан эгаси бўлиб, камера ўрнатилган хона омбор сифатида фойдаланилган. У жиноятчиларни сезгани ҳамон уларга қарата ўт очган, сўнг 911 рақамига қўнғироқ қилган. Уйда ундан ташқари бир эркак бўлган, у жараён охирида чиқиб келади. Талончилардан бири кейинроқ олинган жароҳат оқибатида оламдан ўтган.