Лондон жаҳоннинг йирик молиявий марказлари рўйхатида биринчи ўринда қайд этилди. Нью-Йорк эса ундан кейинги ўринни эгаллади. Бу ҳақда Global Financial Centres Index (GFCI) ярим йиллик ҳисоботларига кўра, Z/Yen Group Ltd. консалтинг маркази хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Лондон рўйхатда 795 пункт, Нью-Йорк эса — 794 пункт билан қайд этилган. Ярим йил муқаддам рўйхатни аниқлаш саккиз банддан иборат эди. Экспертларнинг таклифига кўра, қисқартиришлар Британиянинг ЕИдан чиқиши билан боғлиқ референдумга алоқаси йўқ.  

Маълумотларга кўра, Сингапур (752 пункт) учинчи ўринда, ярим йил олдинги сингари Ҳонконг (748 пункт) тўртинчи ўринда, Токио (734 пункт) эса бешинчи ўринда қайд этилган.