Эроннинг ҳисоб бўйича олтинчи президенти Маҳмуд Аҳмадинажод кейинги йили мамлакат президентлиги учун ўтказиладиган сайловга ўз номзодини қўймайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

«Менда кейинги йилги сайловда иштирок этиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ», — деган Аҳмадинажод.

У Эрон ислом республикасига 2005 йилнинг 3 августидан 2013 йилнинг 3 августига қадар муддатда президент бўлганди.