Smart TV — «ақлли» телевизор; у оддийларидан шуниси билан фарқ қиладики, Smart TV  ёрдамида компьютерсиз онлайн фильмларни томоша қилишингиз, Интернет оламида сайр қилишингиз ва ўйинлар ўйнашингиз мумкин. Бундан ташқари, у флеш картадаги видеофайллар ва мусиқаларни бемалол ўқий олади. Яна бир гап, Smart TV-телевизорлари смартфонлар билан уйғунликда ишлай олади: энди сиз смартфонингиздаги видео ва мусиқани катта экранда кўриб, тинглашингиз, телевизорни масофадан бошқаришингиз мумкин. 

Дунё бўйлаб 1 600 000 нафардан ортиқ киши Smart TV телевизорлари соҳиби ҳисобланади. Албатта, ахир бу янги имкониятлар ва қўшимча қулайликлар демакдир. Ҳолливуд блокбастерлари ва Европа киноси, совет классикаси ва замонавий маҳаллий фильмлар, мультфильм ва телекўрсатувлар, сериаллар ва шоу-дастурлар, рок-концерти ва цирк томошалари, янгиликлар ва спорт оламидаги воқеалар — буларнинг барчаси LG Smart TV иловаларида мавжуд, Сиз фақатгина кўнглингиз нимани истаётганини танласангиз бас. 

LG телевизорларида Smart TV функцияси учун ўта сезгир ва тушунарли интерфейсга эга прогрессив амалий тизим — webOS жавоб беради. Шунга кўра, замонавий ахборот технологиялари борасида унчалик ҳам тушунчаси бўлмаган томошабин ҳам телевизорни осонгина бошқара олади. 2016 йилги LG Smart TV Телевизорлари  эса, буйруқларга сезиларли тез жавоб берадиган, янгиланган интерфейс ва айрим янги функцияларга эга webOS 3.0 платформасида ишлайди. 

WebOS 3.0 телевизорни ички сезгирлик даражасида бошқариш мумкин, навигация ҳеч қачон бу қадар ажойиб бўлмаган эди! Бугунги кунда webOS Smart TV телевизорлари учун мавжуд платформалар орасида энг кўп функцияли дастурий таъминот сифатида тан олинган бўлиб, ўзига хос хусусиятларни тақдим этади. 

Янгиланган ва яхшиланган функцияларга эга WebOS 3.0 кўпгина ТВ дастурлари орасида енгиллик билан фақат ўзингизга ёққан кўрсатувни танлашга имкон беради. LG webOS 3.0 дастурининг асосий устунлиги – бу унинг қўллашдаги соддалиги, бошқарувдаги қулайлигидир. LG ақлли телевизорларида мавжуд бўлган Magic Zoom ва Magic Mobile Connection қўшимча функциялари  –  Magic Remote бошқарув пульти каби фойдаланувчиларнинг имкониятларини кенгайтиради.

Magic Zoom экрандаги тасвирларни унинг сифатини сақлаган ҳолда катталаштириш имконини беради. Фойдаланувчилар Magic Mobile Connection ёрдамида мобиль телефонларини LG TV Plus иловаси орқали осонлик билан LG SMART-телевизорларига улашлари мумкин. Экранни масофадан бошқариш функцияси Screen Remote фойдаланишда қулай бўлиши учун янада такомиллаштирилган. Magic Remote бошқарув пульти эса Сизнинг телевизорингизнинг барча имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш учун энг қулай воситадир. У, телевизорларни янада осонроқ бошқаришга хизмат қиладиган қўшимча нуқталарга эга. Айтиш мумкинки, янгиланган пульт кўп вазифаларни бажара олиши билан компьютер сичқончаси билан бемалол рақобатлаша олади. 

Умуман, webOS 3.0 платформасидаги LG SMART TV яна қандай ишларни бажара олади?

•          Channel Advisor – Сизнинг кўп кўрадиган кўрсатувларингиз ҳақида маълумот тўплаб, уларга оид ахборотни тақдим этади.
•          Multi-view (мульти-томоша) – иккита турли манбадаги томошани кўриш имконини беради, масалан, бир вақтнинг ўзида Blu-ray ускунасидаги фильмни ва теледастурни кўриш мумкин.
•          Music Player иловаси –webOS 3.0 платформасидаги телевизор экранини ўчирган ҳолда мусиқани овоз кучайтиргичлари ёрдамида эшитса бўлади. 
•          My Channels (Менинг каналларим) ва Live Menu кабилар уларни янада самарали қилиш мақсадида янгиланди.

Шундай қилиб, webOS 3.0 негизидаги LG SMART TV юқори кайфиятни тақдим этиб, оғир кундан сўнг хотиржам дам олиш, севимли дастурингизни қулай вақтда томоша қилиш, барча оила аъзоларингиз учун қизиқарли бўлган телекўрсатувни танлаш имконини беради!

Реклама ҳуқуқи асосида.